Бухоро аэропортида 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бухоро аэропортида 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди, дея хабар берди Бухоро вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати.

Унда "Бухоро-Внуково" йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланган маданий мерос ашёларини олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Икки ҳолатда жами 4 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган тангаларнинг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилди.

Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россия империясининг I императори Пётр I ҳукмронлиги даврида Екатеринбург зарбхонасида зарб этилганлиги тасдиқланди.

Ҳозирда ушбу қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!