Булунғурда “Ласетти” ағдарилиб йўловчиси қурбон бўлди

Булунғурда “Ласетти” ағдарилиб йўловчиси қурбон бўлди

Жорий йилнинг 27 май куни соат 01:30 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Улуғбек” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1058 км.да ҳайдовчи, 1980 й.т. Х.Т. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1984 й.т. М.Т. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасига яқинлашиб, орқа ўнг ён томонидан уриб, ЙТҲ содир этиши оқибатида “Ласетти” автомобили ағдарилган.

Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1984 й.т. Х.К. (эркак) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!