Бугун футзалчиларимиз ҳам Осиё кубогидаги юришини бошлайди

Бугун футзалчиларимиз ҳам Осиё кубогидаги юришини бошлайди

Бугун, 17 апрель куни Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги доирасида гуруҳ босқичининг биринчи тури старт олади. Мазкур мусобақада Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги миллий жамоамиз «B» гуруҳида Австралия, Саудия Арабистони ва Ироқ терма жамоалари билан рақобатлашади.

Ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Равшан Элибоев, Аббос Элмуродов, Фазлиддин Ботиров, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Суннат Жўраев, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Ахметзянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов каби футзалчилар билан иштирок этади.

Бугун футзалчиларимиз ҳам Осиё кубогидаги юришини бошлайди

Терма жамоамиз бугун ўтадиган илк ўйинда Австралияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 14:00 да «Бангкок Арена»да бўлиб ўтади ва унда жамоамиз тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон футзал терма жамоасининг гуруҳдаги иккинчи ўйини 19 апрель куни Ироқ термасига қарши ўтса, ушбу босқичдаги сўнгги учрашув 21 апрель куни Саудия Арабистони билан ташкил этилади.

Бугун футзалчиларимиз ҳам Осиё кубогидаги юришини бошлайди

Гуруҳ босқичи якунига кўра, агарда футзалчиларимиз биринчи ўринни эгалласа, чорак финалда «А» гуруҳининг иккинчи ўрин соҳибига қарши тўп тепади. Агарда иккинчи ўринни эгаллаб, 1/4 финалга йўл олса «А» гуруҳи пешқадами билан куч синашади.

Осиё кубогининг чорак финал баҳслари 24 апрель, ярим финал ўйинлари 26 апрель, финал ва учинчи ўрин учун баҳслар 28 апрель куни ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!