«Бу юрт бизга бегона эмас» – узоқ йиллик қардошлик ришталари билан боғланган Ўзбекистон – Туркия

A A A
«Бу юрт бизга бегона эмас» – узоқ йиллик қардошлик ришталари билан боғланган Ўзбекистон – Туркия

Илк бор Туркияда юрарканман, эсимда, ўзимни ҳеч бегона ҳис қилмадим, қўрқмадим, аксинча ҳар ёқда менга ҳайрихоҳлик билан юзланган нигоҳларни кўриб, қадрдон гўшага қайтгандек бўлардим. Холбуки, бу менинг Туркияга биринчи бор келишим, биринчи хорижий сафарим эди. Бунга сабаб қидириш ҳақида ўйламасдим, чунки Ватанимнинг тарихий илдизлари бир, мақсадлари муштарак, келажак ҳақидаги қадамлари якдил бўлган мамлакатда эдим.

Бу сафар ҳудди узоқ йиллик айрилиқдан сўнг дўстни кўришдек таъсир қиларди менга. Буни ҳар қадамимда иш, вазият юзасидан турк халқи билан мулоқотга киришарканман, «Нерелисин?» деган саволига, «Ўзбекистондан» деб жавоб берганимда юзларидаги хурсандчилик ифодаларидан ҳам ҳис қилса бўларди. Ва уларда ҳам ҳудди шундай кайфиятни сездим. «Ўзбекистонда эканман, ўзимни ҳеч бегона юртдагидек сезмадим», «Ўзбекистонни биламанми? Нега билмайин, ахир қардошмиз» дейишарди менга. Бу икки қардош мамлакатнинг фуқароларида бўлиши керак бўлган энг муҳим жиҳат эди, менинг назаримда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг Туркия билан илдизлари бир, икки мамлакат халқининг азал-азалдан орзулари, мақсадлари муштарак бўлган. Айни шу ҳақиқат сабаб ҳам Ўзбекистон мустамлака забтидан қутилган илк йилдаёқ, унинг мустақиллигини энг биринчилардан бўлиб, шодиёна билан тан олган давлат ҳам Туркия эди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари ва мақсадлари тўғрисида ҳамкорлик шартномалари имзоланади. Шунингдек, иқтисодий ва савдо соҳасида ҳамкорлик, маданият, фан, таълим соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа соҳалар бўйича ҳам битимлар имзоланиб, келишувларга эришилади. 1996 йилда эса мамлакатларимиз ўртасида “Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома имзоланган. Бироқ, кейинроқ, катта фойда келтириши кутилган, стратегик жиҳатдан ҳам икки давлатни кучайишига олиб борувчи узоқ йиллик келишувлар маълум сабабларга кўра, тўхтаб қолади, афсуски.

Аммо, 2016 йилга келиб ҳаммаси ўзгарди. Ўзбекистон шу йилдан бошлаб, ички ва ташқи сиёсатида умуман ўзгача, очиқ сиёсат юрита бошлади. Натижада, йиллар давомида турли сабабларга кўра ёпилган чегаралар қайта очилишни, тўхтаган муносабатлар қайта тикланишни бошлади. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг илк президентлик йилидаёқ Туркия билан ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди. Шу йилнинг ўзида икки давлат раҳбарлари Пекин, Остона шаҳридаги тадбирларда ва БМТнинг Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида учрашиб, музокаралар ўтказган эди.

Натижада «2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг тўққиз ойида товар айирбошлаш ҳажми 29 фоизга ошди. Мамлакатимизда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компанияси фаолият юритмоқда. Шу йилнинг ўзида юртимизда ушбу мамлакат сармояси иштирокида 20 дан ортиқ корхона ташкил этилди, 53 компаниянинг ваколатхоналари аккредитация қилинди».

Ўзбекистон Републикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йилдаги Туркияга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида иқтисод, туризм, соғлиқни сақлаш, фан, таълим маданиятга доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Ўз навбатида 2018 йилда Режеп Таййип Эрдоған Тошкентга расмий ташриф билан келди. Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди.

«Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз – Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ», дея таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари бу келишувлар ҳақида.

2019 йилда эса Ўзбекистон ва туркий тилли давлатлар, жумладан Туркия узоқ йиллардан буён кутган воқеа юз берди. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Ўзбекистон расмий равишда кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб қўшилди. Бу воқелик дунё ҳамжамияти ва туркий тилли мамлакатлар ўртасида юртимиз нуфузининг яна бир карра ошишини таъминлабгина қолмади, балки давлат раҳбарининг ўз халқи кўнглида узоқ йиллардан буён асраб келаётган орзу-умидларини кўра олгани, уни рўёбга чиқариш учун дадил қадам ташлагани билан ҳам Ўзбекистон тарихида ёрқин хотирага айланди.

2022 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик шериклик муносабатлари йўлга қўйилганининг 5 йиллиги нишонланди. Бу вақтга келиб, икки давлат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, 3,6 миллиард доллардан ошди. Қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайиб, 2 мингдан ортди. Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ўсди.

Қисқа давр ичида икки давлат раҳбарларининг бир қатор учрашувлар, расмий ташрифлари натижасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида муносабалар илиқлашиб, кенг қиррали, узоқ маррали ҳамкорликлар юзага кела бошлади. Яна, бир эътиборли томони, ҳар икки давлат раҳбарлари муҳим учрашувларда икки халқнинг севимли шоирларидан сатрлар кетириб ўтишидир. 2018 йилда Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеърини ёддан айтиб бераркан, бутун ўзбек халқининг меҳрига сазовор бўлган эди. Кейинроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк турк шоири Юнус Эмродан шеър ўқиши ҳам қардошларимиз томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Айтиш керакки, бу шунчаки давлат раҳбарларининг шоирлардан шеър ўқиши эмас, балки икки қондош халқнинг узоқ асрлик бирдамлиги, ҳамфикрлигининг ҳам ифодаси эди.

Мана шундай самимий муносабатлар фонида биродар халқимиз бошига тушган оғир йўқотиш, талофат барчамизни қайғуга солди. Туркияда бошланган катта талофатли зилзила ҳар бир ўзбекнинг юрагини ларзага келтирди. Шу билан бирга бутун Ўзбекистон оёққа қалқди: юртдошларимиз зилзиланинг илк кунидаёқ, қардошларимизга кўмак беришга шошилди. Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сигменти турк биродарларимизга ёрдам бериш ниятида йўлга чиқмоқчи, моддий маблағ ўтказмоқчи бўлган, уларга соғлик-омонлик сўраган постлар билан тўлди.

Биринчи кундаёқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 дан ортиқ қутқарувчилари жўнатилди. Шунингдек, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Ёшлар келажаги» жамғармаси, Ўзбек-турк ишбилармонлар уюшмаси (UTİD), Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK), Туркия Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (MÜSİAD) Ўзбекистон бўлими ташаббуси билан эса зилзиладан жабр кўрган Туркия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами йиғилди. Анадолу агентлигига кўра, «Ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилган».

Бундан ташқари Ўзбекистонда ва Туркияда яшаётган юртдошларимиз томонидан моддий маблағ йиғилди. Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан ҳар куни 5 минг кишига икки маҳал ош пишириб тарқатилди. Табиий офат зонасида Ўзбекистондан 100 нафар қутқарувчи ва 71 шифокор ҳамда Истанбулдаги Ўзбекистон маданият, тадқиқот ва бирдамлик уюшмаси кўнгиллилари ҳам қутқарув ишларида иштирок этди.

Халқимизда «Дўст бошга кулфат тушганда билинади» деган нақл бор. Ушбу оғир кунларда икки мамлакат ўртасидаги қардошлик, ҳамжиҳатлик ришталари нафақат синовдан ўтди, балки янада мустаҳкамланди. Ана шундай оғир кунларда ўзбек-турк халқлари азалдаги каби бир-бирини суяр, елкадош бўлар экан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик дунё ривожида муҳим бўғин бўлиб қўшилишига, Туркиянинг бу синовларда ҳам қадди букилмаслигига бўлган ишонч кўнглимизга чироқ бўла оляпти.

Сожида Ботирова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.