Британия ҳукумати Александр Лебедевга қарши санкциялар жорий этадими?

Британия ҳукумати Александр Лебедевга қарши санкциялар жорий этадими?

Мухолифатдаги Лейбористлар партияси Британия ҳукуматини президент Путин ва унинг режимига алоқадор россияликларга нисбатан санкцияларни кучайтиришга чақирди, деб ёзади Guardian.

Лейбористлар, хусусан, яқинда Канада расмийларининг санкциялари остида қолган собиқ КГБ зобити, тадбиркор Александр Лебедевга ишора қилмоқда.

«Энди Александр Лебедевда Британия санкцияларига дучор бўлиш учун жуда яхши сабаб бор ва ҳукумат бу масалани зудлик билан кўриб чиқиши керак», — дея лейбористлар партияси етакчиси ўринбосари Анжела Райнер сўзларидан иқтибос келтирган газета.

Жума куни Канаданинг санкциялар рўйхатига кирган россиялик тадбиркор бундан 10 йил олдин иккита Британия газеталари - Evening Standard ва Independent'ларини сотиб олди.

Энди улар Mi-5 контрразведкаси маслаҳатига зид равишда 2020 йилда Лордлар палатасининг аъзоси бўлган ўғли Евгений Лебедевга тегишли.

Анжела Райнер Борис Жонсонни Лебедевлар оиласини ўз ҳимоясига олганликда айблади.

«У хавфсизлик хизматлари хавотирига қарамай, Александр Лебедевнинг ўғли (Евгений Лебедев) Лордлар палатасига тайинланиши билан боғлиқ муҳим маълумотларни ошкор қилмади. Бу бош вазир ўз дўстларини ҳимоя қилиш учун қоидаларни бузган яна бир ҳолат», - деди Райнер.

Борис Жонсоннинг Лебедев билан алоқалари яхши ҳужжатлаштирилган, дея эслатади Лейбористлар ҳимоячиси олдинги мақолаларига таяниб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!