Британия Гайанага ёрдам сифатида мамлакат соҳилига ҳарбий кемасини жойлаштиради

Британия Гайанага ёрдам сифатида мамлакат соҳилига ҳарбий кемасини жойлаштиради

Буюк Британиянинг Эссекибо ҳудуди атрофида баҳс кечаётган бир шароитда Гайанани қўллаб қувватлаш учун мамлакат соҳилларига қўриқчи кемасини жойлаштиради, деб ёзди “Financial Times” газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Дэвид Рутли баёнот берган. Унинг таъкидлашича, Лондон Эссекибо масаласида Гайанани қўллаб-қувватлайди.

Гайана таркибида турган Эссекибо ҳудудига Венесуэла ҳам даъво қилмоқда.

“Trent” нашрининг хабар беришича, экипажи 60 кишидан иборат бўлиб, замбарак ва пулемётлар билан жиҳозланган мазкур кема асосан террорчиликка қарши машқлар ўтказиш учун мўлжалланган. Шунингдек, у қароқчилик ва контрабандага қарши кураш амалиётларида ҳам иштирок этади, бортига вертолётларни ҳам жойлаштириш мумкин, дея қўшимча қилган нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!