Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев лицензион турнирни кучли рақибни мағлуб этиш билан бошлади

Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев лицензион турнирни кучли рақибни мағлуб этиш билан бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлади.

-80 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев иорданиялик Ҳусайн Ишайишни 5:0 ҳисобида таслим этди ва навбатдаги турга йўл олди.

Бугунги дастурдан 3 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва аёлларимиздан Райҳона Қодирова Париж-2024 йўлланмаси учун ўз юришларини бошлашади.

Боксчиларимизнинг рақиблари ва баҳсларнинг тахминан бошланиш вақтлари билан танишинг:

-60 кг: Райҳона Қодирова - Шеила Мартинес Перез (Испания) (16:15 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (00:00 дан сўнг)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Ислам Ячи Юсуф (Жазоир) (21:45 дан сўнг)

Баҳслар Тошкент вақти билан 15:00 дан бошлаб старт олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!