Байрутда портлаш қурбонлари ўн кундан кейин топилмоқда

Байрутда портлаш қурбонлари ўн кундан кейин топилмоқда

Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 178 кишига етди, дея хабар бермоқда “Al Arabiya”.

Аввалроқ 171 киши ўлгани ва 6 мингга яқин киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Канал маълумотига кўра, камида 30 киши бедарак йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни портдаги омборда пайвандлаш пайтидаги учқундан 2700 тоннадан ортиқ селитра портлаган.

Портлаш портни вайрон қилган, шаҳарнинг бир қисмини бузиб юборган. 300 мингга яқин аҳоли ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!