Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади

Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади

Тошкент шаҳар ҳокимияти Байналминал кўчасини қайта таъмирлайди ва унинг номини Сеул деб ўзгартиради. Ушбу кўча ўзбек – корейс маданиятини акс эттирувчи кўринишга эга бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти Байналминал кўчасини қайта таъмирлаш учун танлов эълон қилди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

“Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади ва у ўзбек-корейс маданияти симбиозини акс эттирувчи дизайнга эга бўлади”, - дейилган хабарда.

Қайта қуриш ушбу кўчанинг Бешёғоч массивидан Оқчепа чорраҳасигача бўлган қисмида амалга оширилади.

Кўчанинг янги кўринишида Ўзбекистон ва Корея халқлари маданиятини акс эттирувчи ранглар, символлар ва ландшафт деталларидан фойдаланилади. Асосий рамз эса – инсон ва унинг атрофидаги дунё бўлади.


Manba: sputniknews-uz.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!