Россияда икки йиллик қамоқ жазоси таклиф қилинмоқда. У кимлар учун?

 Россияда икки йиллик қамоқ жазоси таклиф қилинмоқда. У кимлар учун?

Россияда амалдорлар ва хавфсизлик кучларини ҳақорат қилганлик учун икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф қилинмоқда.

"Россия ҳукумати вакилини интернетда ёки оммавий ахборот воситаларида ҳақорат қилганлик учун жиноий жазо жорий этиш бўйича ўзгартиришни депутат Василий Пискарев таклиф қилди. Ҳукумат бу ташаббусни қўллаб-қувватлади", деб ёзади ТАСС давлат агентлиги. Бироқ тегишли лойиҳа учун ҳукумат шарҳи эълон қилинмади.

Пискарев Россия мансабдор шахсни интернет ёки оммавий ахборот воситаларида омма олдида ҳақорат қилиш 1 миллион рублгача жаримага тортилиши, муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳамда икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини таклиф қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!