Фарғона: поезд устида селфи тушмоқчи бўлган синфдошларни ток урди

Фарғона: поезд устида селфи тушмоқчи бўлган синфдошларни ток урди

Шу йилнинг 17 сентябр куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган икки синфдошни ток урди.

Фарғона: поезд устида селфи тушмоқчи бўлган синфдошларни ток урдиФарғона: поезд устида селфи тушмоқчи бўлган синфдошларни ток урди

Бу ҳақда “Замон” информатсион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига шу йилнинг 17 сентябрь куни 13:00 ларда ҳодиса ҳақида хабар келиб тушди.

Хабарга асосан тергов тезкор гуруҳи томонидан Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг 2 нафар 10-синф ва 1 нафар 8-синф ўқувчилари Учкўприк туманидаги темир йўл бекатига келгани, ва темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган ҳудудга киргани аниқланган.

Маълумотларга кўра, улар бекатда турган буғдой ташувчи поезд вагонининг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган вақтида икки нафар ўсмирни юқори кучланишли электр токи урган.

Ҳодиса оқибатида икки синфдош турли даражада тан жароҳатлари олиб, болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган.

Биринчи бемор болалар жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг танаси 63 фоиз куйган. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг сон суяги синиши ташхиси билан тиббий ёрдам кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!