“Авиценна” номи остида Ўзбекистон туризм бренди ишлаб чиқилади

“Авиценна” номи остида Ўзбекистон туризм бренди ишлаб чиқилади

“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

➖“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади;

➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади;

➖консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади;

➖тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади;

➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади;

➖2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!