АҚШ Туркиянинг Россия билан банк операциялари устидан назоратни кучайтирди

АҚШ Туркиянинг Россия билан банк операциялари устидан назоратни кучайтирди

АҚШ 2023 йилнинг январида Туркияга нисбатан санкция босимини ўтказа бошлади, бироқ 2024 йил сентябрь ўрталарида унинг сиёсати "энг оғир характерга эга бўлди", дея хабар берди "РИА Новости" Туркия давлат банкидаги манбага таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Америка томони гўёки барча операцияларни назорат қилади ва пул ўтказмалари манбаларини сўрайди.

Бироқ манба Қўшма Штатлар бу маълумотларни қандай асосда талаб қилаётганини айтмади.

Турк экспортчилари давлат идораларига мурожаатлар жўнатиб, Россия билан бизнесдаги банк муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўрамоқда, бироқ ҳозирча ёрдам йўқ, деди агентлик суҳбатдоши.

"Ведомости" нашри суҳбатдошларининг фикрича, муаммолар Туркиянинг ўзида ҳам, Европа давлатларида ҳам қонунларга риоя қилишнинг кучайтирилиши билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!