Россия Яман ҳусийлари билан кемаларга қарши ракеталар етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бормоқда

 Россия Яман ҳусийлари билан кемаларга қарши ракеталар етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бормоқда

Россия Яман ҳусийлари билан кемаларга қарши ракеталар етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бормоқда. Эрон музокараларда воситачи сифатида иштирок этаяпти.

Агентлик суҳбатдошларидан бири П-800 “Оникс” ракеталарини етказиб бериш бўйича музокаралар май ойида вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий даврида бошланганини билдирди.

Икки минтақавий расмийнинг айтишича, Россия ва ҳусийлар вакиллари бу йил Теҳронда камида икки марта учрашган, келгуси ҳафталарда яна учрашувлар ташкиллаштирилиши кутилмоқда.

Тахминан 300 километр масофага уча оладиган П-800 “Оникс” ракеталари ҳусийларга Қизил денгиздаги тижорат кемаларига аниқроқ зарба бериш имконини беради ва уларни ҳимоя қилаётган АҚШ ва Европа ҳарбий кемаларига таҳдидни оширади. Reuters маълумотларига кўра, илгари Россия худди шундай ракеталарни “Ҳизбуллоҳ”га етказиб берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!