Тошкентда илк иш кунини бошлаган ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Тошкентда илк иш кунини бошлаган ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчининг юзига урди.
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини қўпол қилиб, юзига уриб, томоғидан ушлаб олгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими бош бошқармаси ушбу воқеага изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа 23 сентябрь куни соат тахминан соат учларда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда содир бўлган.

Рус тили дарси вақтида ўқитувчи ва унга танбеҳ берган ўқувчи ўртасида низо келиб чиққан, бу вақтда аёл болага шафқатсиз жисмоний куч ишлата бошлаган.


Бу ўқитувчининг биринчи иш кунида содир бўлди. Аёл синов муддатида бўлган ва ҳали расман ишга жойлашмаган.

Бола жиддий жароҳат олмаган, дейилади бошқарма хабарида.

Унинг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!