"Барселона" етакчиси учун мавсум якунланди

"Барселона" етакчиси учун мавсум якунланди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди.

Журналист Хосе Альварес Гайянинг фикрича, 21 ёшли испанияликнинг жорий мавсумда майдонга тушиши даргумон.

Педрига ўнг квадрицепс жароҳати ташхиси қўйилган. Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Атлетик"га қарши ўйинда (0:0) жароҳат олди. Каталонияликлар бош мураббийи Хави футболчининг жароҳатини жиддий деб атади.

Педри жорий мавсумда “Барселона” сафида 24 ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!