Банк фойдасига 4,4 млрд. қарздорлик эвазига бино иншоотлар сотилди

Банк фойдасига 4,4 млрд. қарздорлик  эвазига бино иншоотлар сотилди

Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 30.07.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи ТИФ Миллий банк  фойдасига жами 4  млрд. 418 млн. 545 минг сўм миқдорида қарз ундириш ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати 04.08.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси Н.Давлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан қарздорга тегишли барча (валюта, махсус, блок ва иккиламчи) ҳисоб варақалар, асосий воситалар рўйхати, дебит-кредитор қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилиб, қарздорга берилган ихтиёрий муддатдан сўнг унга тегишли мол-мулкларга банд солинган.  

Шунингдек, қарздор тадбиркорга тегишли Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчасида жойлашган омборхона тегишли тартибда хатланган ва давлат ижрочисининг 21.10.2020 йилда асосан мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли кўчмас мулк сотилиб, ундирувчи ТИФ Миллий банк  фойдасига жами 4  млрд. 418 млн. 545 минг сўм пул маблағлари ундириб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!