Аёлини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аёлини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 21 август куни Гулистон шаҳар навбатчилик қисмига келиб тушган хабар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатларига кўра, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э. (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган.

Натижада эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Сочларини олиб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, айни дамда жабрланувчи Н.Э. шифохонага ётқизилган. У белгиланган даволаш муолажаларидан сўнг аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилиб, мутахассислар томонидан тегишли ёрдамлар кўрсатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!