Автокредит беришни ваъда қилган фирибгар корхона раҳбари фаолияти фош этилди

Автокредит беришни ваъда қилган фирибгар корхона раҳбари фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фаолияти давомида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқароларни йиллик устами тўлови 12 фоизни ташкил этувчи авто кредит беришга қизиқтириб келганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Aniq.uz"га маълум қилди.

Хусусан, корхона раҳбари 119 нафар фуқарони юқоридаги шарт билан авто кредит беришга ишонтириб, улар билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6% миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига ўтказилган 713,8 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!