Aшхабодда Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг отаси вафот этганлиги "сезилмади" – ОAВ

Aшхабодда Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг отаси вафот этганлиги "сезилмади" – ОAВ

18 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Мяликгули Бердимуҳамедов вафот этди.

"Туркманистон хроникаси" мухбирлари Мяликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Aшхабоднинг кундалик ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш юз бермаганини қайд этишди.

19 апрель куни тушдан бошлаб пойтахтда байроқлар туширилмади ва мотам ленталари йўқ эди, шу жумладан унинг номини олган ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети ёнида жойлашган ҳарбий қисм дарвозаларида ҳам.

Яқинлашиб келаётган пойтахт юбилейига бағишланган турли тадбирлар муносабати билан марказий кўчаларда кўплаб полициячилар навбатчилик қилишмоқда.

Эҳтимол, Президент оиласи яшайдиган ва оддий фуқаролар кириш имкони бўлмаган Фирюзада хотира тадбирлари ўтказилиши мумкин. Балки, Мяликгули Бердимуҳамедов Йзгант қишлоғидаги қабристонда дафн этилар, деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!