“Арқбулоқ” божхона пости ходимлари тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

“Арқбулоқ” божхона пости ходимлари тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

Мамалкатимизда аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ошишини олдини олиш борасида аниқ мақсадли чоралар амалга оширилиб, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўриб борилмоқда.

Бугунги кунда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозордаги нархларни барқарорлаштириш ҳамда ушбу масҳулотларнинг импорти билан шуғулланаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви билан боғлиқ масалалар ҳусусида яқиндан кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона ходимлари томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагисида божхона пости бошлиғи К.Хакимов ва пост масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида жойлашган “BEEF NEW TRADE” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюришди.

Учрашувда корхона фаолияти, корхона томонидан импорт қилинган гўшт маҳсулотларини сақлаш шароитлари, уларни ички бозорга йўналтириш ҳамда товарларни божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ масалалари ўрганилиб, маҳсулотларни импорт қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларда пост ходимлари амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлинлари таъкидлашди.

Бу каби учрашувлар озиқ-овқат маҳсулотлари импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, товарларни расмийлаштируви мобайнида уларга сифатли божхона операцияларини кўрсатишга хизмат қилади.

Комил Қодиров,

“Аркбулоқ” божхона пости инспектори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!