Арманистонда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Арманистонда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Арманистонда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Алина Никогосян маълум қилди.

Айтилишича, марҳум 72 ёшли бемор бўлиб, пневмония, нафас олиш бузилиши синдроми, шунингдек, гипертония ва юрак ритмининг бузилишидан азият чекди.

Матбуот котибининг қайд этишича, ушбу касалликларнинг барчаси марҳумнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!