Арманистонда ҳарбий хизматчи ўқдан олган жароҳати оқибатида ҳалок бўлди

Арманистонда ҳарбий хизматчи ўқдан олган жароҳати оқибатида ҳалок бўлди

Арманистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Эдгар Алексанян ўқдан олган жароҳати оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"2 сентябрь куни соат 10:10да Эдгар Алексаняннинг ўқ жароҳати билан жасади ҳарбий қисмлардан бирининг қўриқлаш зонасида топилди", — дейилади хабарда.

Департамент маълумотларига кўра, воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!