Арманистонда ғойиб бўлган москвалик велосипедчи ўлик ҳолда топилди

Арманистонда ғойиб бўлган москвалик велосипедчи ўлик ҳолда топилди

Арманистонда ғалати шароитда саёҳат чоғида ғойиб бўлган москвалик велосипедчи топилди. У вафот этган. Бу ҳақда "Диққат, Янгиликлар" телеграм канали ёзмоқда.

22 ёшли йигитнинг ўлими ҳақида унинг дўстлари айтиб беришди.

Айни пайтда йигитнинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 21 август куни Москва фуқароси Арманистонда дўстлари билан велоспорт пайтида ғойиб бўлгани хабар қилинганди.

У икки йил аввал пойтахтдан Ереванга жўнаб кетган эди, бир кун аввал москвалик йигит дўстлари билан Севандан Ханкаванга велосипедда кетаётган эди, бироқ қайтиб кетаётиб, Мармариқ сув омбори ёнида ғойиб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!