Арманистон ва Қозоғистон ЕОИИни сиёсийлаштиришга йўл қўймайди

Арманистон ва Қозоғистон ЕОИИни сиёсийлаштиришга йўл қўймайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ереванга ташрифи арафасида ҳар икки давлат Евро-Осиё иқтисодий иттифоқини сиёсийлаштиришнинг олдини олишга ҳаракат қилаётганини айтди.

«Казакҳстанская правда» газетасига берган интервьюсида у, хусусан, шундай деди: «ЕОИИ ҳеч қандай сиёсий, ҳатто геосиёсий кун тартибига ҳам эга бўлмаган иқтисодий бирлашмадир. Арманистон ва Қозоғистон томонлари асосан шу ёндашувни қўллаб-қувватлайдилар..., ЕОИИни сиёсийлаштиришга бўлган барча уринишларни бостиришга интиладилар».

Пашиняннинг айтишича, Арманистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар яхши ривожланмоқда, бироқ бу борадаги салоҳият ҳали тугамаган. Унинг қайд этишича, Арманистон ҳукумати чет эл сармояси учун қулай шароитлар яратмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!