АҚШ Украина қўшинларини расман назорат қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Украина қўшинларини расман назорат қилишни режалаштирмоқда

Пентагон Германияда “Ғарб давлатларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи” қўмондонлик марказини яратишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Марказнинг вазифаларига “АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Украина ҳарбийларини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш” киради. Ушбу ғоя НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари қўмондони, генерал Кристофер Каволига тегишли.

Марказ АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги аллақачон жойлашган Висбаденда бўлиши режалаштирилган. Миссияга 300 га яқин киши жалб қилинади.

Таъкидланишича, ҳозирда АҚШ мудофаа вазири ва унинг маслаҳатчилари Каволининг таклифини ўрганмоқда, бироқ Пентагон ва Оқ уй бу ғояни олдиндан қўллаб-қувватлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!