Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси: "Хави кетса, "Барселона" бошига "МЮ"нинг куни тушади"

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси: "Хави кетса, "Барселона" бошига "МЮ"нинг куни тушади"

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Питер Краучнинг фикрича, агар бош мураббий Хави Эрнандес истъефога чиқарилса, каталонияликлар қийин кунларга дуч келиши мумкин.

"Агар у кетса, клубга қийин бўлади. Алекс Фергюсон кетганидан кейин "Манчестер Юнайтед"да ҳам шунга ўхшаш нарса юз берди. Ҳозир бу аввалги "МЮ" эмас. Шунга ўхшаш нарса "кўк-анорранглилар" билан содир бўлиши мумкин. "Барселона"да аввалгидек катта номлар йўқ, аммо мухлислар армияси бор. Улар жамоадан энг юқори савияда ўйнашини кутишмоқда, аммо ҳозирча бунга эришиб бўлмайди", - деди Крауч Daily Mail нашрига.

Бир кун аввал “Барселона” УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк учрашувида “ПСЖ”ни мағлуб этди (3:2).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!