Андижонда ярим миллиард сўмлик товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижонда ярим миллиард сўмлик товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Давлатимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилмоқда.

Айтиш лозимки, мамлакатимизда инсофли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш ва олдини олишга қаратилган кенг кўламли ислоҳатлар ўтказилаётган бир вақтда айрим “уддабурон тадбиркорлар" давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига, турли  қинғир йўллар билан бойлик орттиришни ўзига касб қилиб, давлат хизматчиларини алдашга уринишади. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ҳусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонун бузилиш ҳолатларини фош этишди.

Жумладан, Андижон вилоятида фаолият юритувчи МЧЖ номига Хитой давлатидан юборилган товар моддий бойликлар божхона ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганида, юк-кузатув хужжатларида акс эттирилмаган, умумий қиймати 465 млн сўмлик канцелярия товарлари ҳамда саноат моллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!