“Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

“Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятининг хабар қилишича, ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.

Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!