Ана холос! Трампнинг бир ҳафтада неччи марта ёлғон гапиргани маълум бўлди

Ана холос! Трампнинг бир ҳафтада неччи марта ёлғон гапиргани маълум бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида АҚШ президенти Доналд Трамп 21 маротаба ёлғон баёнот берди, деб хабар қилмоқда CNN. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.

Телеканалнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу беш ҳафта мобайнидаги энг яхши натижа. Бу ҳисоб давлат раҳбари қанча сўзлашига боғлиқ. Ўтган ҳафтада у 56 дақиқа сўзлаган, бу эса январь ойидан буён энг кам кўрсаткич.

Маълумотга кўра, у демократлар, Хитой билан савдо уруши, Шимолий ва Жанубий Корея ҳақида ёлғон баёнотлар қилган.

Масалан, Трамп Хитойнинг иқтисодий ўсиш даражаси 35 йил ичидаги энг ёмон ҳолатда эканини айтган. Аммо икки ҳафта аввалги баёнотида у бу кўрсаткични 27 йил ичидаги энг ёмон ҳолат, дея баҳолаган.

Яна бир мисол, у АҚШ сенатори Шеррод Браунни президентликка номзод сифатида ёдга олган, лекин сенатор ҳеч қачон бу лавозимга даъвогарлик қилмаган. Шунингдек, у республикачилар орасида унинг рейтинги 94 фоиз эканини айтган, аслида эса бундай статистик маълумот ҳеч қаерда эълон қилинмаган.

Таъкидланишича, АҚШ раҳбари энг кўп журналистлар билан гаплаётганда адашади. Бундан ташқари «Twitter»даги саҳифасида ва оммавий нутқларида ҳам хатоликларга йўл қўяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!