Ана холос! Украинада божхона ходимлари ноқонуний ниқоб савдоси билан шуғулланган

Ана холос! Украинада божхона ходимлари ноқонуний ниқоб савдоси билан шуғулланган

Киев божхоначилари тиббий ниқобларни Испанияга ноқонуний экспорт қилишда айбланди. Бу ҳақда Киев прокуратураси ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Божхона ходимлари божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда ниқобларни арзон нархларда етказиб беришган.

Уларга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ, Украинада тиббий ниқоблар контрабандачилар орасида энг машҳур товарга айлангани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, ички ишлар вазири Арсен Аваков мамлакатдан бир ярим тонна тиббий ниқобларни олиб чиқишга уринишгани ҳақида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, қонунбузарлар тиббий ниқобларни Италия ва Бирлашган Араб Амирликларига олиб чиқишга ҳаракат қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!