Украина Гаагадаги арбитраж судини Россияни Қрим кўпригини демонтаж қилишга мажбурлашга чақирди

 Украина Гаагадаги арбитраж судини Россияни Қрим кўпригини демонтаж қилишга мажбурлашга чақирди

Бу ҳақда Гаагадаги тингловларда сўзга чиққан Украина вакили Оксана Золотарева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия кўприкни ноқонуний қурган ва энди халқаро ҳуқуққа мувофиқ Керч бўғози орқали ўтишни таъминлаш учун кўприкни бузиши керак. "Кўприкни демонтаж қилиш — бу бўғоздан ўтмишда фойдаланган барча мамлакатлар кемалари ва келажакда бўғоздан фойдаланадиган кемалар учун ўтиш жойини тиклашнинг ягона йўли", деди Золотарева.

Украина 2016 йил сентябрида Россияга қарши арбитраж ишини бошлаган. 2020 йилда Гаагадаги арбитраж суди ўз юрисдикциясини тасдиқлади ва 2024 йил 23 сентябрда ишнинг моҳияти бўйича кўриб чиқишлар бошланди.

Бу иш доирасида Украина денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияни қўллашни ва Россиядан ўз қоидабузарликлари, жумладан, аннекция қилинган Қримни Краснодар ўлкаси билан боғловчи Қрим кўпригининг ноқонуний қурилиши учун жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!