Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона Низомнинг 11-иловасининг матнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси амалдаги тартиб бўйича сўраладиган ҳужжатларга қўшимча равишда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини (талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилади) тақдим этади.
Хулоса олиш учун Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси томонидан ҳужжатлар тадбир ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин тақдим этилади.
Ҳужжат билан шунингдек, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиларидан аризани кўриб чиқиш учун тегишли тартибда йиғим ундирилиши белгиланмоқда.
бошқа аҳоли пунктларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.
Мазкур йиғим фақатгина концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи ташкилотчилардан ундирилади.
Шу билан бирга рухсат беришга оид талаб ва шартларга ҳам қўшимчалар киритилмоқда.
Яъни концерт берувчидан:
тадбир давомида миллий анъаналар ва қадриятларни ҳурмат қилиш ҳамда саҳна маданиятига амал қилиш;
тадбирни рухсатномада кўрсатилган сана, белгиланган жой ва вақтда ўтказиш;
тадбир ўтказиладиган сана ёки жой, тадбир дастури ёки сценарийсига ўзгартириш киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига дарҳол хабар бериш сўралади.
Масъул ходим(лар)га эса қуйидаги ҳуқуқлар бериляпти:
тадбирнинг репетицияларида иштирок этиш;
тадбир ташкилотчисидан тадбирга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
белгиланган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тадбир ташкилотчисидан уларни дарҳол бартараф этишни талаб қилиш.
Маълумот учун, амалдаги тартиб бўйича тегишли ташкилотга тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбирнинг дастури тақдим қилинади. Ушбу дастур эса ўзида тадбирнинг мақсади, манзили, санаси ва вақти ҳамда мутасадди шахслар ҳақида маълумотларни сақлайди.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Грузия Европа Иттифоқи билан муносабатларда муҳим қарор остонасига келиб қолди. Брюссель Тбилисидан Россияга қарши санкцияларга қўшилишни талаб қилмоқда, акс ҳолда грузияликлар учун визасиз саёҳат тартиби қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Football Finance нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварони 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мураббийлар орасида энг юқори маош олувчилар қаторига киритди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.