АМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДА

АМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДА

2018 йилда Американинг Silverleafe International компанияси вакиллари президент Шавкат Мирзиёев маъмурияти ўтказаётган ислоҳотларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришди. Компаниянинг Марказий Осиёдаги бу мамлакатга қизиқиши узоқ тарихий алоқаларга бориб тақалади: Ўзбекистонда пахта саноати энди бошланган 30-йилларда, кейинчалик 70- ва 90-йилларда ҳам Silverleafe раҳбариятининг кекса авлод вакиллари мамлакат билан узвий муносабатларни ўрнатишган эди.

Бу омил Ўзбекистонда иш олиб бориш масаласида оилавий кенгашда тезгина бир фикрга келишга ёрдам берди – Ўзбекистон ҳукуматининг таклифини қабул қилишга, аграр соҳа модернизацияси жараёнида иштирок этиш, дала, чуқур қайта ишлаш ва халқаро бозорга чиқиш каби муҳим босқичларни қамраб оладиган вертикал-интеграцион жараёнга ўз инвестициялари ва тажрибаси билан иштирок этишга қарор қилишди.

Шу йилнинг ўзидаёқ лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ҳамкорлар билан бирга «Silverleafe» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди. Ҳукумат қўшма корхона балансига Жиззах вилояти, Пахтаобод туманидан ер ажратиб берди.

Илк кунларданоқ қайта ташкил топган Америка–Ўзбекистон қўшма корхонасининг олдида улкан масъулият турарди – улар ҳам ўзларидаги, ҳам бошқалардаги Ўзбекистоннинг инвестицион муҳит бўйича эски стереотип қарашларни ўзгартиришлари керак эди.

АМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДА

Silverleafe даласида ишлаётган John Deere трактори

Америка ҳукумати, Савдо ва тижорат вазирлиги, етакчи банклар, Халқаро меҳнат ташкилоти бошчилигидаги жаҳон ҳамжамияти, турли мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари, БМТ вакиллари мамлакатда сўнгги йилларда содир бўлаётган ўзгаришларни баҳолашда айнан шу компаниянинг фаолиятини асосий кўрсаткич сифатида танлашди.

Қўшма корхона раҳбариятининг айтишича, барча жараёнлар корхонанинг агросоҳадаги ҳамкасблар билан узвий ҳамкорлиги, ҳокимият бўлимлари ва республика ҳукуматининг ёрдами асосида кечмоқда.

Пандемия даврида ҳам Жиззах далаларидан чиқмаган қўшма корхона бош директори Дэн Пэттерсон Ўзбекистонда ишлаш бўйича қарори билан боғлиқ кечинмалари ҳақида гапириб берди: «Халқаро бизнес билан шуғулланувчи исталган киши тасдиқлаши мумкин – янги маданий муҳитга мослашиш катта машаққатларни, баъзида фидойилик ва қатъийлик талаб қилади. Бу икки томонлама ҳаракат бўлган йўлга ўхшайди. Олдимизга мақсад қўйганмиз ва ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қилямиз. Барчамиз умумий мақсад сари ҳаракатланаётганимизни тушунишимиз лозим. Ўн йиллар давомида шаклланиб келган менталитет, дунёқараш, иқтисодий ва ҳуқуқий тизим мавжуд. Бу соҳалардаги ўзгаришларда ўз масъулиятим борлигини ҳис қиламан. Бу ҳар кунлик меҳнат – мунозаралар, баҳслар дегани, аммо биз ҳар доим якдилликка эришамиз. Бу вақт ва қувват талаб қиладиган жараён. Аммо баъзида нопрофессионаллик билан боғлиқ муаммолар ижобий руҳдаги ҳаракатимизни тўхтатиб қўяди, репутацияга зарба бериши ва барча меҳнатимизни хавф остига қўйиши мумкин. Мисол: Кадастр агентлиги матбуот хизмати ўз сайтида бизнинг қўшма корхонамиз балансидаги экин майдонлари қишлоқ хўжалиги мақсадларида эмас, бошқа манфаатлар йўлида фойдаланаётгани ҳақида маълумотни жойлади. Текширилмаган бошқа маълумотлар билан бир қаторда, биз аэродром қураётганимиз ҳақида ҳам ахборот жойланган. Оммавий ахборот воситалари шу заҳотиёқ обуначиларнинг диққатини тортиш учун «сенсация»ни маҳкам тутиб олишди. Шу ўринда қайд этиб ўтмоқчиманки, бизга савол билан мурожаат қилган ҳар қандай шахс керакли маълумот ва ҳужжатлар билан танишиб чиқиши мумкин. Юридик департаментимиз корхона амалга ошираётган ҳаракатларнинг қонунийлиги устидан қатъий назорат юритади. Биз ижарага олган авиатехника барча юридик жараёнлар муҳокамасидан сўнг олинган ва у ҳосил етиштириш учун керакли агротехника ҳисобланади. Бу техникани зовур ёнидаги тозаланган ва текисланган ҳудудга жойлаштирганмиз. Агентлик билан учрашувимиздан кейин раддия берилишини истардим. Таъкидлаш керакки, Рим ҳам бир кунда бунёд этилган эмас. Инсонларнинг умумий қадриятлар ва вазифаларни тушуниши куч бағишлайди. Шунингдек, ҳаракатларинг кутилган натижани беришини истовчи, сендан минглаб километр узоқликдаги оилангнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим. Шу боис муваффақиятга ишониш ва қилаётган ишингни яхши кўриш керак», дейди у.

АМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДА

«Silverleafe» МЧЖ қўшма корхонаси ўз олдига қуйидаги бирламчи вазифаларни қўйган:

  • Халқаро бозор талабларига жавоб берувчи ғарб инновацион технологияларини олиб келиш орқали агробизнес ва у билан боғлиқ бошқа соҳаларни модернизация қилиш.
  • Тренинглар ва квалификацияни ошириш бўйича амалий машғулотлар орқали модернизация жараёнига маҳаллий аҳоли ва мутахассисларни жалб қилиш.
  • Ривожланишда ҳисса қўшиш даражасини кўтариш. Техник билимлар ва халқаро менежмент тамойилларини жорий қилиш орқали лойиҳада иштирок этаётганларнинг турмуш даражаси ва ойлик маошини ошириш.
  • Ички бозорни сифатли, рақобатбардош маҳсулот билан таъминлашга ҳисса қўшиш, шу билан параллел равишда уларни халқаро бозорга, биринчи навбатда Ғарбий Европа ва АҚШ бозорига олиб чиқиш.
  • Таълимий ва ижтимоий дастурларнинг тезкор ривожланишига, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига, таълим, тиббиёт ва спорт соҳаларида янги ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига ҳисса қўшиш.

АМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДААМЕРИКАНИНГ МЧЖ «SILVERLEAFE» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ АГРОКЛАСТЕР МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚМОҚДА

Silverleafe paxta dalalari

Дастлабки босқичда «Silverleafe» МЧЖ қўшма корхонаси ўз фаолиятини уч асосий йўналишда бошлади – қишлоқ хўжалиги, ирригация ва текстил.

Silverleafe икки йил ичида Миссисипи университети ва Ўзбекистоннинг турли илмий институтлари мутахассислари иштирокида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини тежаш, тупроқшунослик, пахта уруғларини қайта ишлаш, биостимуляторларни жорий этиш ва ўсимликларни асраш каби соҳаларда қатор тадқиқотларни олиб борди.

Юқори сифатли маҳсулот олиш ва қўл меҳнатидан қоз кечиш учун Silverleafe John Deer компаниясининг сўнгги авлод механизацион техникаларидан фойдаланади. Ҳозирда қўшма корхона балансида бўлган ерларда илгари меҳнат қилган ўзбек мутахассислари ҳамда Жиззах ва Мингчинор посёлкаси аграр сектори ишчилари қайта тайёрловдан ўтказилган ва ҳозирда Silverleafe билан ҳамкорликда ишлашмоқда.

Эндиликда улар пахта ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини назорат қилувчи замонавий навигация технологиялари ёрдамида техникани бошқаришади. PULSARTM янги пулсацион суғориш техникаси сув тежовчи тизим асосида ишлайди. Маҳаллий экспертларнинг баҳолашича, мазкур техника сув ресурларини 40 фоизгача тежайди. HUMO Air авиация компанияси билан ҳамкорлик қўшма корхонага чангланиш ва ерга ишлов бериш жараёнларини янада самарали ва ўз вақтида ўтказиш имконини беради. Silverleafe АҚШда бир неча ўн йиллардан бери қўлланиб келинадиган замонавий технорлогиялардан фойдаланиш орқали мувозанатлашган экотизимни яратмоқда.

Асосий фаолиятидан ташқари, «Silverleafe» МЧЖ ижтимоий дастурларни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиб келади. 2018 йилда Silverleafe International компанияси Теннеси штатидаги болалар онкологияси бўйича йирик тадқиқот маркази St. Jude ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги музокаралар ташаббускори бўлди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, статистик маълумотлар йўқлиги боис 2018 йилда ҳам Марказий Осиё давлатлари бу тадқиқот маркази билан эҳтимолий ҳамкорлик рўйхатида энг охирги ўринларда турарди. Аммо Дэн Пэттерсон ва Доктор Родригез-Галиндо ўртасидаги узоқ музокаралардан сўнг St. Jude делегацияси 2019 йил май ойида Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширди.

Ҳозирда St. Jude’нинг тадқиқотларни ривожлантириш, болалардаги онкологик касалликларга қарши курашда ёрдам берувчи ҳудудлари рўйхатида Марказий Осиё биринчи ўринни эгаллайди. Ўтган йилнинг октябрь ойида «Silverleafe» МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик хайрия тадбирларидан бири – Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтказилган «Хайрия оқшоми»нинг ҳомийларидан бири бўлди. Чипталар ва тадбирдаги аукциондан тушган барча маблағлар Ezgu Amal жамғармаси ҳисобига ўтказилди.

Silverleafe компанияси президенти St. Jude тадқиқот маркази ва Ezgu Amal хайрия фонди ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишида муҳим роль ўйнади. Ҳозирга келиб бу танишув мустаҳкам ҳамкорликка айланган ва ҳатто пандемия пайтида ҳам фонд ходимлари тадқиқот марказида фандрайзинг бўйича онлайн курсларда ўқимоқдалар. Шунингдек, фонд раҳбарлари St. Jude'даги тренингларда қатнашиш учун Мемфисга таклиф этилган бўлиб, шу мақсадда улар март ойида Америка визасини олишган, ҳозирда эса чегаралар очилишини кутишмоқда.

2020 йилда Silverleafe компанияси Жиззахнинг «Сўғдиёна» аёллар футбол жамоаси бош ҳомийсига айланди. «Сўғдиёна» – Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 20 нафар ёш ва жўшқин қизларни жамлаган жамоа. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, биргаликда мисли кўрилмаган муваффақиятларга эриша оладиган якдил жамоани ҳосил қилишади. Silverleafe компанияси ўзининг доимий тамойилларига асосан қизлардаги ғайратни рағбатлантириш, ўз устида ишлаш ва шуғулланиш учун муносиб шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилади. Silverleafe компаниясининг асосий мақсади – ижобий ўзгаришларни яратиш, инновацион имкониятларга нисбатан қизиқиш пайдо қилиш, янги технологияларни олиб кириш ва мослаштиришдир.

Инновацион ислоҳотларни ҳамкорликда олиб бориш, эски стереотипларни йўқотиш, босқичма-босқич тарзда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти ривожида муваффақиятли иштирок этиш учун жозибадор муҳитга эга мамлакат сифатидаги имижини яратиш ва обрўсини кўтаришни компания ўзининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!