Америкалик таниқли қўшиқчи ва унинг ўғли коронавирусга чалинди

Америкалик таниқли қўшиқчи ва унинг ўғли коронавирусга чалинди

Америкалик қўшиқчи Pink (Алиша Бет Мур) коронавирус билан касалланганлигини айтди.

Санъаткор икки ҳафта олдин инстаграмда у ва унинг уч ёшли ўғли Жеймсонда коронавирус аломатлари борлигини ёзганди. Қўшиқчининг даволовчи шифокори коронавирусни текшириш имконига эга эди, шунинг учун Алишага ўз вақтида ташхис қўйилди.

Бир неча кун олдин хонанда ва унинг ўғлида такрорий тест ўтказилиб, коронавирус аниқланди.

Хонанда америкаликлар учун тестларни янада қулайроқ қилишга чақирди ва инфекцияга қарши кураш учун 1 миллион доллар ажратди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!