Америка Кубоги-2024. Колумбия Уругвайни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Америка Кубоги-2024. Колумбия Уругвайни мағлуб этиб, финалга йўл олди

АҚШда ўтаётган Америка Кубогида иккинчи финалчи ҳам аниқланди.

Колумбия бир бўлим давомида камчиликда ўйнаганига қарамай, Уругвай устидан ғалаба қозонди. Лерма ягона голни урди.

Шу тариқа Колумбиянинг мағлубиятсиз серияси 28 ўйинга етди. Жамоа 15 июл кунги турнир финалида амалдаги чемпион Аргентинага қарши майдонга тушади. Уругвай ва Канада эса 14 июлда 3-ўрин учун баҳс олиб боришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!