Сирдарёда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз Тошкентдан топилди

Сирдарёда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз Тошкентдан топилди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида 14 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг хабар қилишича, қиз топилди.

Гулистон тумани, “Мевазор” маҳалласи, Саховат кўчаси, 15-уйда яшаган, 2010 йилда туғилган Шуҳратжонова Заҳро яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган Шухратжонова Заҳро Рустам қизи Тошкент шаҳри ҳудудида экани аниқланиб, ходимлар томонидан соғ-саломат топилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!