The New York Times: XX асрнинг энг яхши 100 та китобини аниқлади

The New York Times: XX асрнинг энг яхши 100 та китобини аниқлади

Дунёда энг машҳур нашрлардан бўлган "The New York Times" 503 нафар роман муаллифлари, ҳужжатли проза муаллифлари, шоирлар, мунаққидлар ҳамда бошқа китобсеварларнинг овоз бериш натижасида "Энг яхши 100 та китоб" рўйхатини тақдим этди.

Кўпчилигимиз кечаги кунга назар ташлаб, китобхонлик ҳаётимиз ҳақида хулоса чиқаришдан завқланамиз. Шундай экан, биз "The New York Times Book Review " журналида асримизнинг биринчи 25 йиллигини улкан лойиҳа билан нишонлашга қарор қилдик, яъни давримизнинг энг муҳим, таъсирли китоблари.ни аниқлаш билан қароримиз учун биринчи қадамни қўйдик. “Upshot” билан ҳамкорликда биз юзлаб адабиёт намояндаларига сўровнома юбориб, улардан 2000 йилнинг
1январидан бери чоп этилган энг яхши 10 та китоб номини айтишни сўрадик.

Умид қиламизки, сиз ушбу рўйхатда ўқишни истаган китобингизни топа оласиз ёки қайта мутолаа қилмоқчи бўлган севимли китобингизни учратасиз. Энг муҳими, бу ерда тақдим этилган мавзулар, овозлар, фикрлар, таасурот ва тасаввурларнинг кенглиги сизни биз каби илҳомлантиради ва ҳайратда қолдиради, дейди таҳририят изоҳларда.



📌Рўйхатнинг Топ-10'талиги:

✅Элена Ферранте – “Менинг ажойиб дўстим”;
✅Изабель Уилкерсон – “Бошқа қуёшларнинг иссиқлиги”;
✅ Ҳилари Мантел – "Бўрилар зали";
✅ Эдвард П. Жонс– "Маълум дунё";
✅Жонатан Франзен – "Тузатишлар";
✅ Роберто Боланьо – "2666";
✅Колсон Уайтхед – "Ерости темир йўли";
✅Винфрид Георг Зебальд – "Аустерлиц";
✅Кадзуо Исигуро– "Мени қўйиб юборманг";
✅Мэрилин Робинсон– "Гилеад".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!