Аргентина, Перу ва Чили Мадуронинг ғалабасини тан олмади

Аргентина, Перу ва Чили Мадуронинг ғалабасини тан олмади

Аргентина президенти Хавер Милей Венесуэлада бўлиб ўтган президентлик сайловларида Николас Мадуронинг ғалабасини тан олишдан бош тортди. Перу ва Чили ҳукуматлари ҳам худди шундай қарор қабул қилган.

Бу ҳақда Милей «Х» ижтимоий тармоғида ёзди.

У венесуэлалик мухолифатчи Эдмундо Гонсалесни ғолиб деб атади.

Перу ташқи ишлар вазири Хавер Гонсалес-Олаэчеа Венесуэлада ўтказилган сайловни «халқ иродасига ҳужум» деб атади.

Чили ташқи ишлар вазири Алберто ван Клаверен мамлакат ҳукумати Николас Мадуронинг ғалабасини халқаро кузатувчилар ўз натижаларини эълон қилмагунча тан олмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!