Жорий чоракда иш ҳақининг йиллик реал ўсиш суръати 7,7 фоизгача секинлашган

Жорий чоракда иш ҳақининг йиллик реал ўсиш суръати 7,7 фоизгача секинлашган

Марказий банк томонидан эълон қилинган Меҳнат бозори шарҳида жорий йилнинг II чорагида меҳнат бозори кўрсаткичлари турли йўналишларда шаклланди.

Дастлабки икки ой иш берувчилар томонидан эълон қилинган бўш иш ўринларининг нисбатан юқорилиги билан ажралиб турган бўлса, июнь ойида пасайиш кузатилди.

Апрель-июнь ойлари натижаларига кўра, бўш иш ўринларининг ойлик ўртача сони 35,7 минг бирликни ташкил этиб, I чорак кўрсаткичларига нисбатан 3 фоизга кам бўлди.

Дастлабки икки ой иш берувчилар томонидан эълон қилинган бўш иш ўринларининг нисбатан юқорилиги билан ажралиб турган бўлса, июнь ойида пасайиш кузатилди.

Апрель-июнь ойлари натижаларига кўра, бўш иш ўринларининг ойлик ўртача сони 35,7 минг бирликни ташкил этиб, I чорак кўрсаткичларига нисбатан 3 фоизга кам бўлди.

Июнь ойида бўш иш ўринлари сонининг камайиши мавсумий, жумладан, ўқув йилининг тугаши ва таътил мавсумининг бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, июнь ойида ўтган ойлардан қолган бўш иш ўринлари сонининг камайиши, бўш иш ўринлари нисбатан тез тўлдирилганлиги ва янги вакансияларнинг эълон қилинмаганлигидан далолат беради.

Эълон қилинган вакансиялар сони, мингта. Очиқ маълумотларга асосан Марказий банк ҳисоб-китоблари онлайн кузатиш натижаларига кўра, II чоракда иш қидириш учун очиқ веб-ресурсларга ташриф буюрувчилар билан бирга кўришлар сони ҳам пасайган. Сўнгги ойларда иш излаш бўйича сўровлар сони қисқаришда давом этди. Июнь ойида иш қидириш учун мўлжалланган веб-сайтларга ташриф буюрувчилар сони қарийб 360 минг кишини ташкил этиб, йил боши ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача кўрсаткичлардан бироз пастроқ шаклланди.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, II чоракда якка тартибдаги тадбиркорлар сони I чоракка нисбатан 23 мингтага ёки 8,8 фоизга ошиб, 287 минг кишини ташкил этди. Юқори ўсиш маиший хизмат кўрсатиш соҳасида (+21,3 фоиз) қайд этилган бўлиб, чакана савдо соҳасида тадбиркорлар сонининг ўсиши бироз секинлашган.

Ўз-ўзини банд қилганлар сони барқарор ўсишда давом этмоқда ва июнь ойи охирига 3,55 млн. кишига етган (жорий йилнинг I чорагига нисбатан 26 фоизга ёки 730 минг кишига кўп). Уларнинг учдан икки қисми маиший хизмат (41 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги (26 фоиз) соҳаларида фаолият юритиб, апрель июнь ойларида умумий ўсиши 26,6 фоизни ташкил этди.

Жорий чоракда иш ҳақининг йиллик номинал ўсиш суръати 17,4 фоизгача, реал ўсиш суръати эса 7,7 фоизгача секинлашди. Бироқ жорий йил кўрсаткичларида ўтган йилги индексация таъсирининг сақланиб қолиши ва ўртача йиллик инфляциянинг нисбатан пастлиги туфайли иш ҳақининг ўсиш суръати бироз юқорилигича қолмоқда.

Хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, савдо (+24,6 фоиз), транспорт (+20,6 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (+23,2 фоиз) соҳаларида иш ҳақи жадал ўсишда давом этмоқда. Қурилиш соҳасида иш ҳақи ўсиши ўтган йилнинг иккинчи ярмидан секинлашиб бормоқда. Бу соҳада ишчи кучи таклифининг ошиши асосий омиллардан бўлиши мумкин. Бошқа тармоқларда (саноат, таълим, соғлиқни сақлаш) иш ҳақининг ўсиши ўртача кўрсаткичлар доирасида қолмоқда.

Трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси ва меҳнат мигрантлари оқими йил бошидан трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси Марказий банкнинг апрель ойидаги прогнозларидан бирмунча юқорироқ бўлди. Биринчи ярим йилликда мамлакатга пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 6,5 млрд. долларни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ошди.

Пул ўтказмаларининг сезиларли ўсиши анъанавий мигрант мамлакатлари валюталарининг нисбий барқарорлиги, иш ҳақининг ўсиши, аксарият қабул қилувчи мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг юқорилиги, ишчи кучига доимий талаб ва давом этаётган географик диверсификация билан таъминланмоқда.

Меҳнат ресурсларига ташқи талаб ортиб бораётган бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, апрель июнь ойларида 3,6 мингта 1 янги бўш хорижий иш ўринлари эълон қилинган.

Бундан ташқари, Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ва Швейцариядан маълум малакага эга ишчилар учун бўш иш ўринлари таклифи кенгаймоқда.

Меҳнат миграцияси географиясининг кенгайиши ва ишчи кучининг халқаро диверсификацияси натижасида АҚШ (+43 фоиз), Германия (+64 фоиз), Польша (+93 фоиз) ва Жанубий Кореядан (+90 фоиз) пул ўтказмалари ҳажми сезиларли ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!