Давлат Думаси Россия фуқаролигини олган хорижликлар учун икки йиллик ҳарбий хизматни жорий қилмоқчи

Давлат Думаси Россия фуқаролигини олган хорижликлар учун икки йиллик ҳарбий хизматни жорий қилмоқчи

Ҳарбий хизмат муддати фақат Россия фуқаролигини олган шахслар учун оширилиши мумкин. Булар асосан меҳнат муҳожирлари бўлиб, улар ҳозирда мажбурий равишда урушга жўнатилади ва деярли ҳар ҳафта “ҳужжатларни текшириш” ниқоби остида рейдлар ўтказилади. Бундан ташқари, Россия фуқаролигини олувчилар учун ҳарбий рўйхатдан ўтишни мажбурий қилиш таклиф этилган.

Давлат Думаси тузатишларни жорий сессия тугагунга қадар, яъни 5 августгача қабул қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Россия Федерациясида муддатли ҳарбий хизмат муддати бир йилни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!