"O‘zmilliybank" АЖ мижозларни ҳушёрликка чорлайди

"O‘zmilliybank" АЖ мижозларни ҳушёрликка чорлайди

Сўнгги пайтларда киберфирибгарлар томонидан ўзларини O‘zmilliybankнинг “Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими" ходимлари сифатида таништириб, фуқаролардан шахсий маълумотларини сўраш ва бу саволларга жавоб олингач, мижозларнинг ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

«O‘zmilliybank» АЖ мижозларимизни ҳушёрликка чақирган ҳолда, банкда «Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими» мавжуд эмаслиги, асосийси, банк ходимлари томонидан уларга тегишли бўлган шахсий маълумотлар ҳамда телефон хабарномасига келган кодни сўраб мурожаат этмаслигини маълум қиламиз.

Агарда фирибгарлар томонидан худди шундай ўзини банк ходими сифатида ишончли тарзда таништириб, фуқарога оид бўлган маълумотларни сўраш ва юборилган кодни айтиш бўйича талаб қўйиладиган бўлса, мижозлар ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун банкнинг расмий веб сайтига ёки ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари ҳамда фирибгарлар алдовини фош этишлари мумкин.

Фуқаролар ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий маълумотларини учинчи шахсга ошкор этмасликлари ўзларини фирибгарлар тузоғи қурбони бўлмасликларидан халос этади.

Шундай экан, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлишингизни сўраб қоламиз.

Sayt — www.nbu.uz

Telegram — https://t.me/nbu_official

Facebook — https://www.facebook.com/uznbu

Instagram — https://www.instagram.com/nbu.official/

Алоқа маркази:📞 1344 ☎️ (78) 148-00-10


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!