Хорижий давлатга юборишни ваъда қилган шасхнинг ёнидан қалбаки 8 400 АҚШ доллари чиқди

Хорижий давлатга юборишни ваъда қилган шасхнинг ёнидан қалбаки 8 400 АҚШ доллари чиқди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли "Hostel" олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтиб, шундан 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ доллаларик купюрадаги қалбаки 8 400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!