Жанубий Корея чет эллик ишчиларни ёллаш орқали мамалакатда туғилишни оширмоқчи

Жанубий Корея чет эллик ишчиларни ёллаш орқали мамалакатда туғилишни оширмоқчи

Жанубий Корея хорижлик уй ишчиларидан фойдаланиш ҳисобига туғилиш даражасини ошириш ниятида, деб хабар беради Financial Times.

Тажрибали лойиҳага кўра, 100 га яқин Филиппин фуқароси Сеулга келиб, уй юмушларини бажаради.

Расмийлар бу кореялик аёлларнинг юкини камайтиришини ва улар фарзанд кўришни бошлашидан умид қиляпти. Агар бу самарали бўлиб чиқса, 2025 йил ўрталарига келиб Жанубий Кореяга яна 1200 киши етиб боради, дея аниқлик киритади нашр.

Жанубий Кореяда туғилиш даражаси пастлиги туфайли 2044 йилга бориб иқтисодий фаол аҳоли сони қарийб 10 миллион кишига камайиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл янги агентлик яратиш орқали мамлакатда туғилишнинг паст даражасига қарши курашиш стратегиясини қайта кўриб чиқишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!