2024 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37 млн 134,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоиз ёки 761,8 минг кишига кўпайган. Бу ҳақда Статистика агентиги маълум қилди.
Жорий йилдан бошлаб аҳоли сонининг ўсиши секинлаша бошлаган. Хусусан, 2023 йилнинг мос даврида аҳолининг ўсиш 2,2 фоиз ёки 768,8 минг нафар ташкил этган.
2024 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 97 минг 400 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1265 тага камайган. 2022 йилнинг мос даври билан таққосланганда эса 11 минг 534 тага камайган.
Ҳисобот даврида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 22,9 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 27,8 ёшни ташкил этган. Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келиб, жами никоҳларнинг 76,2 фоизини ташкил этган.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 22 минг 467 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2955 тага ёки 11,6 фоизга камайган. Шундай бўлса-да, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 мингтага кўп.
2024 йил январ-июнь ойларида фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони 10 минг 479 тани (46,6 фоиз), 1 нафар фарзанд билан ажранлишлар сони 6616 тани (29,4 фоиз), 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 5374 тани (24 фоиз) ташкил этган.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37,1 ёшни, аёллар учун 32,2 ёшни ташкил этган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келиб, жами никоҳдан ажрашганларнинг 64,1 фоизини ташкил этган.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.