Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими томонидан иш юритувидаги ЙҲХБ томонидан қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, огоҳлантиришларга қарамай, қўлланилган жарималарни тўламасдан келаётган ҳуқуқбузарларга нисбатан бўлган ижро ишларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, бўлим иш юритувидаги қарздорларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини хатлаш ва уларни реализация қилиш орқали жарималар ундирилиб келинмоқда.
Шу жумладан, бўлим иш юритувидаги қарздор Н.Р. томонидан содир этилган 28 та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги бўйича қўлланилган жарималарни тўлаш бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, жарималар қопланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздор номида бўлган “NEXIA 3” русумли автомашина хатланиб, 2024 йилнинг 14 июнь куни аукцион савдоларига чиқарилган ва сотувдан тушган маблағ ҳисобига қарздорга нисбатан иш юритувида бўлган 28 та ижро иши бўйича давлат фойдасига 9.702.000 сўм маъмурий жарима ундирилиши таъминланди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади