Акбар Жўраев: "Парижда ҳам худди шундай медаль олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан"

Акбар Жўраев: "Парижда ҳам худди шундай медаль олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан"

Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраевнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритган муваффақияти спортимиз учун улкан аҳамиятга эга.

Бу билан ўзбек оғир атлетикаси жаҳонда етакчилардан эканини яна бир карра кўрсатган бўлса, чемпионлик Президентимиз ва миллионлаб ҳамюртларимизни хурсанд қилди. Ўз навбатида, Жўраев мусобақадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

Акбар Жўраев: "Парижда ҳам худди шундай медаль олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан"

Акбар Жўраев: "Парижда ҳам худди шундай медаль олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан"

“Ҳаяжон жуда катта. Аввало, Президентимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Олимпия ўйинлари – биз Янги Ўзбекистон ёшларининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб бериш учун ажойиб имконият. Президентимизнинг биз ёшларга берган ишончи ва меҳри менга янада куч берди. Бундан ташқари, мени қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу ғалабамни юртимиз мустақиллигининг, жонажон Ўзбекистонимизнинг 30 йиллигига бағишладим. Париж-2024 Олимпиадасида ҳам худди шундай медаль олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Барча мураббийларим, менга мухлислик қилган ҳаммага раҳмат. Барча ҳаваскор ёшларга спорт билан шуғулланишни, машғулотларни охиригача олиб боришни тавсия қилган бўлардим”, – деди Олимпиада чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!