Ажабо! Дунёдаги энг қадимий ДНК Грузиядан топилди

Ажабо! Дунёдаги энг қадимий ДНК Грузиядан топилди

Грузиялик олимлар ва уларнинг хорижий ҳамкасбларининг кўп йиллик биомолекуляр тадқиқоти ҳайвон қолдиқларидан олинган дунёдаги энг қадимий ДНК Грузиянинг жанубида, Тбилисидан 90 километр узоқликдаги қадимги Дманиси шаҳрида топилганини тасдиқлади.

Грузия миллий музейи хабарида қадимги шаҳарда топилган каркидоннинг тиш эмалидан 1,77 миллион йиллик муҳим генетик маълумот олингани маълум қилинган.

«Бу ҳайвон қолдиқларидан олинган дунёдаги энг қадимий ДНКдир. У бунгача Канаданинг Укон оролида топилган отдан олинган 700 минг йиллик ДНКдан миллион йилга қадимийроқдир», — дейилади хабарда.

Олимларнинг айтишича, «Бу топилма қадимий биомолекуляр тадқиқотлардаги кашфиётдир». У бугунгача мумкин бўлгандан кўра анча эрта даврларнинг эволюцион суратини тиклашга ҳамда ҳайвонлар ва инсонларнинг аждодлари тарихини ўрганишга имкон беради.

Дманиси кўҳна шаҳар бўлиб, унинг ҳудудида археологик қазилмалар 1930 йиллардан бошланган. У ерда турли давлатлар археологлари иш олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!