"Агар Афғонистонда кўкнори етиштирилмаса, Европада минглаб одамлар ҳалок бўлади"

"Агар Афғонистонда кўкнори етиштирилмаса, Европада минглаб одамлар ҳалок бўлади"

Испаниянинг El Pais газетасининг хабар беришича, Афғонистонда кўкнори экинларининг камайиши Европада фентанил ёки нитазин каби синтетик ва зарарлироқ дори воситаларидан фойдаланиш ҳақида хавотир уйғотган.

Газета Барселона бош тергов комиссарининг сўзларидан иқтибос келтирган: "Агар Афғонистонда кўкнори етиштирилмаса, Европада минглаб одамлар ҳалок бўлади".

Толибон етакчисининг Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш, ишлаб чиқариш ва савдосини тақиқлаш ҳақидаги буйруғидан сўнг БМТ мамлакатда кўкнори етиштириш 95 фоизга камайганини эълон қилди. Мянма ҳозир Афғонистонни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчиси бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!