9 август кунининг энг юқори бали Фарғона давлат университетида қайд этилди

9 август кунининг энг юқори бали Фарғона давлат университетида қайд этилди
Давлат тест маркази томонидан Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг тўққизинчи куни натижалари эълон қилинди.
 
Унга кўра 9 август куни давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 170,3 бўлиб, Фарғона давлат университетининг «Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили» таълим йўналишида қайд этилди. Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали ҳам айнан Фарғона давлат университетининг «Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили» таълим йўналиши бўлди ва 151,6 баллни ташкил этди. Республика бўйича ўртача ўтиш бали давлат гранти – 97,3 балл, тўлов-контракт – 79,9 балл бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 15 та олий таълим муассасаларининг 95 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди. Жараёнда 57 577 нафар абитуриент иштирок этди. Тест синовларига 1 543 нафар абитуриент келмаган. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 73 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг сайтида 2018 йил 10 август куни соат 18.45да эълон қилинди.
 

Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!